Сув тошқини ўртасида чақалоқни бағрига босган қутқарувчи олқишланмоқда (видео)

Туркиянинг Сакаря вилоятида сув тошқини вақтида чақалоқни арқонли тизим ёрдамида хавфсиз ҳудудга олиб ўтган қутқарувчиларнинг ҳаракати интернет фойдаланувчиларининг эътирофига сабаб бўлди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар берди.
Ҳодиса Сапанcа туманида кучли ёмғир оқибатида сой тошиб, бир оиланинг бунгаловда қолиб кетиши ортидан юз берган. Қутқарувчилар арқонли тизим ўрнатиб, бир чақалоқ, бир бола ва икки аёлни ўз ичига олган жами саккиз кишини хавфсиз ҳудудга олиб ўтган.
Қутқарув жараёнида чақалоқни бағрига босган ходим унинг уйғониб, йиғлай бошлаганини кўриб, тинчлантиришга ва қайта ухлатишга уринган. Унинг болага кўрсатган меҳрибонлиги видеоларда акс этиб, кўплаб инсонларнинг эътиборини тортди.
Қутқарувчилар ушбу мураккаб операцияни муваффақиятли якунлаб, оилани хавфсиз жойга олиб чиқишга муваффақ бўлган. Чақалоққа кўрсатилган ғамхўрлик эса хавфли вазиятда ҳам инсонийлик ва меҳр-мурувват унутилмаслигини яна бир бор намоён этди.






























Изоҳлар 0
…