
Европа Иттифоқи Россия фуқаролари учун Шенген визаси олиш тартибини ўзгартирди. Эндиликда россиялик саёҳатчиларга кўп марталик виза берилмайди — улар ҳар бир сафар учун алоҳида бир марталик виза олишлари керак бўлади.
Ушбу қарор ЕИ томонидан Россия билан аввал амал қилган визавий келишувни бекор қилиш ва хавфсизлик чораларини кучайтириш доирасида қабул қилинган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу ўзгариш Россия фуқароларининг Европага саёҳатини мураккаблаштиради, чунки энди ҳар бир ташриф учун янгидан ҳужжатлар тўплами топшириш ва консуллик йиғимини тўлаш талаб этилади.
Аввалроқ Россия фуқаролари 1 йилдан 5 йилгача амал қиладиган кўп марталик Шенген визаларини олиш имкониятига эга эди. Энди эса ЕИ мамлакатларига кириш истагидаги россияликлар ҳар сафар янгидан мурожаат қилишларига тўғри келади.
Европа Иттифоқи вакилларига кўра, ушбу чора хавфсизликни таъминлаш ва Россия билан дипломатик алоқалардаги ҳозирги сиёсий вазиятни ҳисобга олган ҳолда жорий этилган.
Россияликларга энди ҳар сафар янги Шенген визаси керак бўлади
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар