Сингапурда болани ручка билан жароҳатлаган тарбиячи 18 ойга қамалди

1 дақиқа ўқиш109
Сингапурда болани ручка билан жароҳатлаган тарбиячи 18 ойга қамалди

Сингапурдаги махсус дастур асосида ишлайдиган боғчалардан бирида алоҳида эҳтиёжли болага нисбатан куч ишлатган тарбиячи 18 ойга озодликдан маҳрум этилди. Суд қарорига кўра, у бундан кейин педагогик фаолият билан шуғуллана олмайди.

Жабрланувчи аутизм, диққат етишмаслиги ва ўта ҳаракатчанлик синдроми, шунингдек, нутқ ривожланишида кечикиш ташхиси қўйилган 6 ёшли бола бўлган. Машғулотлардан бирида унинг хулқидан жаҳли чиққан тарбиячи ручка билан боланинг бошига бир неча бор урган.

Кейин аёл ота-онага бола ўз ўйинчоғидан жароҳат олганини айтган. Аммо ота-она кузатув камераси ёзувларини талаб қилгач, воқеанинг асл ҳолати маълум бўлган.

Ҳимоя томони тарбиячининг оилавий муаммолар ва стрессда бўлганини важ сифатида келтирди. Суд эса бу ҳолатни жазони енгиллаштириш учун етарли деб топмади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?