Шомуродовнинг голи — Жаҳон чемпионатлари тарихидаги ноёб рекорд (видео)

Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирокида ўтаётган 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқич ўйинлари ўз якунига етди. Мусобақа ташкилотчиси — ФИФА гуруҳ босқичининг энг чиройли голини аниқлаш учун расмий сўровнома бошланганини эълон қилди. Плей-офф йўлланмасини нақд қилган ва турнирни эрта тарк этган юлдузлар орасида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳам бор!
Энг чиройли гол муаллифлигига 12 номзод
ФИФА экспертлари томонидан саралаб олинган рўйхатдан дунёнинг энг сара юлдузлари ва кутилмаган кашфиётлари жой олган:
Элдор Шомуродов (Ўзбекистон)
Лионель Месси (Аргентина)
Килиан Мбаппе (Франция)
Винисиус Жуниор (Бразилия)
Жованни Рейна (АҚШ)
Исмоил Сайбари (Марокаш)
Феликс Нмеча (Германия)
Элайджа Жаст (Янги Зеландия)
Кевин Пина (Кабо-Верде)
Карим Алайбегович (Босния ва Герцеговина)
Уилсон Исидор (Гаити)
Даизен Маэда (Япония)
Шомуродовнинг голи — Жаҳон чемпионатлари тарихидаги ноёб рекорд!
Элдор Шомуродовнинг Конго ДР дарвозасига киритган голи нафақат чиройли, балки мундиаллар тарихига кирадиган даражада ноодатий бўлиб чиқди.
Машҳур OptaJose тадқиқот марказининг таҳлилларига кўра, Элдорнинг зарбаси кутилган голлар (xG — зарбанинг голга айланиш эҳтимоллиги) кўрсаткичи бўйича атиги 0,013 ни ташкил этган. Бу дегани — бундай нуқта ва вазиятдан берилган 1000 та зарбадан фақат 13 таси гол билан тугаши мумкин. Ушбу кўрсаткич ЖЧ-2026 турнирида рекорд натижа сифатида қайд этилди!
Овоз бериш қандай ўтади?
Энг яхши гол эгасини аниқлаш тўлиқ футбол ихлосмандларининг ихтиёрига берилган. Мухлислар ФИФАнинг расмий сайтидаги FIFAWorldCup бўлими орқали номзодларнинг голларини видеороликда томоша қилишлари ва ўзларига маъқул келган ижро учун овоз беришлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, овоз бериш жараёни ФИФА расмий платформасида бор-йўғи 48 соат давом этади. Шундан сўнг, овозлар ҳисоблаб чиқилиб, гуруҳ босқичининг энг чиройли голи ғолиби расман эълон қилинади. Миллий жамоамиз сардорини қўллаб-қувватлаш ва тарихий овоз беришда иштирок этиш имкониятини қўлдан бой берманг!































Изоҳлар 0
…