Қирғизистон ва Қозоғистон 49 йилга ер алмашишга келишиб олди

1 дақиқа ўқиш438
Қирғизистон ва Қозоғистон 49 йилга ер алмашишга келишиб олди

Қозоғистон Сенати Остона ва Бишкек шаҳарларидаги элчихоналар ҳамда элчиларнинг расмий қароргоҳлари учун ер майдонлари ва кўчмас мулкларни 49 йил муддатга бепул фойдаланиш асосида алмашиш тўғрисидаги битимни маъқуллади. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.

Келишувга кўра, ҳар икки давлат дипломатик ваколатхоналар фаолияти учун зарур бўлган ер участкалари ва биноларни ўзаро беғараз фойдаланишга тақдим этади. Ҳужжатнинг асосий мақсади элчихоналар фаолиятини янада қулай шароитларда ташкил этиш ҳамда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат.

Битимга мувофиқ, Қирғизистон Остона шаҳрида элчихона қурилиши учун 0,74 гектар ер майдони ва фавқулодда ҳамда мухтор элчининг қароргоҳи сифатида фойдаланиш учун 1267 квадрат метрлик коттежга эга бўлади.

Бунинг эвазига Қозоғистон Бишкек шаҳрида элчихона эҳтиёжлари учун 0,75 гектар ер участкаси ҳамда элчи яшаши учун мўлжалланган 531 квадрат метрлик коттежни фойдаланишга олади. Ҳар икки объектга туташ ҳудудлар ҳам дипломатик миссиялар ихтиёрига берилади.

Мазкур кўчмас мулк объектлари ва ер майдонлари томонларга 49 йил муддатга узоқ муддатли фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?