Озарбайжонда аёл 63 ёшида илк бор она бўлди

Озарбайжонда аёл 63 ёшида илк бор она бўлди

Озарбайжонда 63 ёшли аёл 38 йиллик интизорлик ва уринишлардан кейин илк бор оналик бахтига эришди. Бокудаги шифохоналардан бирида табиий йўл билан соғлом фарзанд дунёга келтирган аёлнинг тарихи кўпчиликнинг эътиборини тортди.

Маълум қилинишича, туғуруқ Бокудаги Республика шифохонасида табиий йўл билан муваффақиятли ўтган. Шифокорларнинг таъкидлашича, она ҳам, чақалоқ ҳам ўзини яхши ҳис қилмоқда.

«Аёлнинг исми Ҳақиқат. Бир ой аввал у 63 ёшга тўлди. У қарийб 38 йил давомида ҳомиладор бўла олмаган. Унинг гинекологи — тиббиёт фанлари номзоди Натиқ Маҳаррамов. Кеча у соғлом фарзандни дунёга келтирди», — дея маълум қилди тиббиёт муассасаси вакиллари.

Қайд этилишича, беморнинг даволовчи шифокори ушбу қувончли хабарни аввалроқ ижтимоий тармоқларда ҳам бўлишган. Унинг сўзларига кўра, аёл кўп йиллик самарасиз уринишлар ва узоқ кутилган орзудан кейин ниҳоят фарзандини бағрига босиш бахтига муяссар бўлган.

Мазкур ҳолат Озарбайжонда катта қизиқиш уйғотди. 63 ёшида табиий йўл билан фарзандли бўлган аёлнинг тарихи узоқ йиллик сабр ва умиднинг ёрқин намунаси сифатида баҳоланмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар