Улуғбек Қодиров кутилган “Хонимей” қўшиғини тақдим этди (видео)

Улуғбек Қодиров кутилган “Хонимей” қўшиғини тақдим этди (видео)

Ўзининг ёқимли овози ва ижодий ишлари билан мухлислар меҳрини қозонган Улуғбек Қодиров янги мусиқий лойиҳасини тақдим этди.

Актёрнинг “Хонимей” номли янги таронаси кеча, 1 июль куни соат 19:00 да премьера қилинди. Қўшиқ эълон қилиниши биланоқ ижтимоий тармоқларда мухлислар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.

“Хонимей” — муҳаббат, соғинч ва самимий туйғуларни тараннум этувчи романтик тарона бўлиб, унинг ҳар бир сатри тингловчини ўйга толдиради. Қўшиқнинг оҳанглари қалбнинг энг нозик торларини чертиб, севган инсонига бағишланган илиқ туйғуларни ёдга солади.

Улуғбек Қодиров нафақат хонанда, балки актёр сифатида ҳам томошабинларга яхши таниш. Мухлислар янги тарона муносабати билан санъаткорни табриклаб, унинг ижодига омад ва улкан зафарлар тилашмоқда.

Маълумот учун, “Хонимей” қўшиғи матни Элдор Қаюмов қаламига мансуб бўлса, мусиқасини Жамшид Гафаров басталаган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар