63 ёшли аёл илк бор фарзандли бўлди

Озарбайжонда 63 ёшли аёл 38 йиллик фарзанд кутиш орзусидан сўнг илк бор она бўлди. Бу ҳақда тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори Натиг Махаррамов маълум қилди.
Шифокорнинг сўзларига кўра, аёл узоқ йиллар давомида даволаниш курсларини ўтаган ва замонавий тиббиёт ёрдами билан ниҳоят соғлом фарзандни дунёга келтиришга муваффақ бўлган.
Натиг Махаррамов ушбу ҳолатни тиббиётдаги муҳим ютуқлардан бири сифатида баҳолаб, она ва чақалоқнинг саломатлиги яхши эканини қайд этди. У янги туғилган чақалоқ ва унинг онасига соғлом ва бахтли ҳаёт тилади.
Мазкур воқеа Озарбайжонда кенг муҳокамаларга сабаб бўлиб, кўплаб ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бу ҳодисани ҳақиқий мўъжиза сифатида баҳоламоқда.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг






























Изоҳлар 0
…