Қозоғистонда қарийб бир миллион жарима бекор қилинади

Қозоғистонда Конституция қабул қилинганининг юбилейи муносабати билан эълон қилинган амнистия доирасида 1 миллионга яқин маъмурий жарима бекор қилинади, шунингдек, 16,5 мингдан ортиқ фуқаро жиноий жавобгарлик ва жазодан озод этилади ёки уларга нисбатан жазо енгиллаштирилади.
Бу ҳақда Zakon.kz маълум қилди.
Мамлакат Ички ишлар вазирлиги маълум қилишича, амнистия асосан унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этган, етказилган зарарни қоплаган ёки жамият учун катта хавф туғдирмайдиган шахсларга нисбатан қўлланилади. Айрим маҳкумларнинг эса қолган жазо муддати қисқартирилади.
Бундан ташқари, Қозоғистон тарихида илк бор маъмурий амнистия ҳам жорий этилмоқда. Унинг доирасида умумий қиймати 17 миллиард тенгедан ортиқ бўлган жарималар бекор қилиниши кўзда тутилган.
Шу билан бирга, коррупция, терроризм, экстремизм, жинсий жиноятлар, гиёҳванд моддалар савдоси, маст ҳолда автомобил бошқариш ва бошқа оғир ҳуқуқбузарликларни содир этган шахслар амнистиядан фойдалана олмайди.
Маъмурий жарималар автоматик тарзда бекор қилинади ва бунинг учун фуқаролардан қўшимча мурожаат талаб этилмайди.






























Изоҳлар 0
…