Туркиялик эркак ўзбекистонлик хотинидан 30 миллион лира зарар кўрганини айтмоқда

Туркия фуқароси Меҳмет Йилмаз ўзбекистонлик турмуш ўртоғи уни алдаб, 30 миллион турк лирасидан ортиқ моддий зарар етказганини иддао қилди. Эркак аёл устидан шикоят қилиб, уни ҳибсга олиш ва мол-мулкини қайтаришни талаб қилмоқда.
Туркиянинг Habertürk нашри хабар беришича, Меҳмет Йилмаз Истанбулда танишган ўзбекистонлик аёл билан турмуш қурган. Унинг даъвосига кўра, аёл уни Ўзбекистонда турли уй-жойларни сотиб олишга кўндирган ва натижада у катта миқдорда маблағ йўқотган.
Эркакнинг айтишича, етказилган зарар 30 миллион турк лирасидан ошади. У мол-мулкини қайтаришни ҳамда аёлнинг ҳибсга олинишини сўрамоқда. Шунингдек, у аёлдан бошқа кишилар ҳам жабрланганини даъво қилган.
Бироқ ҳозирча эркакнинг айбловлари суд ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тасдиқлангани ҳақида маълумот йўқ. Шу сабабли мазкур ҳолат бўйича баёнотлар ҳозирча даъво сифатида қаралиши лозим.






























Изоҳлар 0
…