Мерьем Узерли “Муҳташам юз йил”ни томоша қилаётган қўшнисига сюрприз қилди (видео)

1 дақиқа ўқиш213
Мерьем Узерли “Муҳташам юз йил”ни томоша қилаётган қўшнисига сюрприз қилди (видео)

“Муҳташам юз йил” сериалида Ҳуррам Султон образини гавдалантирган Мерьем Узерли меҳмонхонада қўшни хонада сериални томоша қилаётган одамга кутилмаган сюрприз қилди. Бу ҳақда Habertürk хабар берди.

Маълум бўлишича, актриса Истанбулдаги Чираған саройида меҳмон бўлиб турган вақтида ён хонадан таниш овозлар келаётганини пайқаган. У овозлардан қўшниси ўзи бош ролни ижро этган “Муҳташам юз йил” сериалини томоша қилаётганини англаган.

Узерли бу ҳолатни телефон камерасига ёзиб олиб, ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қўшниси сериални томоша қилаётганини айтган. Шундан сўнг у бир муддат ўйланиб, қўшнисининг эшигини тақиллатишга қарор қилган.

Эшик очилгач, Узерли “Муҳташам юз йил”ни томоша қилаётганини пайқаганини айтиб, ўзини таништирган. Қаршисида сериалдаги Ҳуррам Султон образини ижро этган актрисани кўрган меҳмон эса ҳайратини яшира олмаган.

Узерлининг ушбу видеоси ижтимоий тармоқларда ҳам қизиқиш уйғотди. Актриса 2011–2014 йилларда намойиш этилган “Муҳташам юз йил” сериалидаги Ҳуррам Султон роли орқали халқаро миқёсда машҳурликка эришган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?