Ўзбекистон фуқаролари учун Қозоғистонга кириш қоидалари ўзгармоқда

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- Қозоғистон визасиз режимда кирувчи Ўзбекистон фуқаролари учун электрон кириш рухсатномаси — ЭТА тизимини тасдиқлади.
- Ушбу бепул рухсатнома сафардан камида 72 соат олдин ҚазЕТА платформаси орқали олинади ва 180 кун амал қилади.
- ЭТА тизими 2026 йил 1 ноябрдан босқичма-босқич жорий этилиб, 2027 йил 1 июлдан барча визасиз кирувчилар учун мажбурий бўлади.
Қозоғистон ҳукумати мамлакатга визасиз режим асосида ташриф буюрадиган хорижий фуқаролар, жумладан Ўзбекистон фуқаролари учун ҳам электрон кириш рухсатномаси — ETA (Electronic Travel Authorization) тизимини расман тасдиқлади.
Янги тартиб чегара назоратини рақамлаштириш ва хавфсизликни кучайтиришга қаратилган бўлиб, рухсатномани олиш мутлақо бепул амалга оширилади ҳамда муайян муддатдан сўнг барча учун мажбурий этиб белгиланади.
ETA рухсатномасини олиш шартлари ва муддати
Янги электрон тизимнинг асосий талаблари қуйидагилардан иборат:
Қаердан олинади: Аризалар махсус ишлаб чиқилган ягона QazETA онлайн платформаси орқали топширилади;
Ариза топшириш вақти: Сафарни режалаштирган фуқаро чегарадан ўтишдан камида 72 соат олдин платформа орқали мурожаат юбориши шарт;
Амал қилиш муддати: Берилган ETA рухсатномаси 180 кун (6 ой) давомида ўз кучини сақлайди. Ушбу давр мобайнида фуқаро Қозоғистон ҳудудига бир неча марта бемалол кириб-чиқиш имкониятига эга бўлади;
Хизмат нархи: Электрон рухсатномани расмийлаштириш тўлиқ бепул амалга оширилади.
Тизим қачон ва қай тартибда ишга тушади?
Электрон рухсатнома тизими бирданига эмас, балки аҳолига қулайлик яратиш мақсадида учта босқичда жорий этилади:
2026 йил 1 ноябрдан: Ақтау халқаро аэропорти ҳамда чегарадаги тўртта автомобиль ўтказиш пунктида синов тариқасида;
2027 йил 1 январдан: Остона ва Олмаота халқаро аэропортларида;
2027 йил 1 мартдан: Қозоғистоннинг қолган барча чегара ўтказиш пунктларида тўлиқ қувватда;
Мажбурий бўлиш муддати: 2027 йил 1 июлдан бошлаб ETA олиш барча визасиз кирувчи хорижликлар учун расман мажбурий бўлади. Унгача (яъни 2027 йил 1 июлга қадар) рухсатноманинг йўқлиги мамлакатга киришни рад этишга асос бўлмайди.
Кимлар ETA рухсатномаси олишдан озод этилади?
Қозоғистон ҳукумати тасдиқлаган рўйхатга мувофиқ, айрим тоифадаги шахсларга ушбу рухсатномани олиш талаб қилинмайди:
16 ёшга тўлмаган болалар;
65 ёшдан ошган фуқаролар;
Қозоғистоннинг амалдаги визаси ёки мамлакатда яшаш гувоҳномасига (ВНЖ) эга бўлган шахслар;
Аэропортнинг транзит ҳудудидан чиқмайдиган халқаро авиайўловчилар.
Қўшни республикага сафар режалаштираётган ўзбекистонликлар чегара пунктларида ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиш мақсадида жорий этилаётган мазкур янги электрон тартибга аввалдан эътибор қаратишлари тавсия этилади.































Изоҳлар 0
…