АҚШ суди Green Card'ни ўтказиш бўйича қарор чиқарди — муддатлар ва янги талаблар

АҚШ суди Green Card'ни ўтказиш бўйича қарор чиқарди — муддатлар ва янги талаблар
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • АҚШ федерал суди Давлат департаментига муддатлари кечиктирилган ДВ-2027 лотереясини расман ўтказиш мажбуриятини юклади, бу эса миллионлаб талабгорлар кутган танловнинг бошланишига йўл очди.
  • Аризаларни рўйхатдан ўтказиш жараёни 1 ноябрдан бошланиб, 30 кун давом этади ва ғолиблар 3 декабрга қадар эълон қилиниши белгиланди.

АҚШда яшаш ва ишлаш ҳуқуқини берувчи муҳим дастур — Green Card (Турли миллатлар учун виза — DV) лотереяси атрофидаги мавҳумликка чек қўйилмоқда. АҚШ федерал суди мамлакат Давлат департаментига муддати кечиктирилган DV-2027 лотереясини расман ўтказиш мажбуриятини юклади.

Мазкур суд қарори миллионлаб талабгорлар интиқлик билан кутган танловнинг бошланишига йўл очмоқда.

Аризалар қачон бошланади ва ғолиблар қачон аниқланади?

Федерал суд томонидан лотерея жараёнини ташкил этиш бўйича аниқ ва қатъий муддатлар белгилаб берилди:

  • Қабул бошланиши: Аризаларни рўйхатдан ўтказиш жараёни 1 ноябрдан кечиктирмасдан бошланиши лозим;

  • Давомийлиги: Талабгорлар учун ариза топшириш жараёни 30 кун давомида очиқ бўлади;

  • Натижалар эълон қилиниши: Суднинг топшириғига мувофиқ, лотерея ғолиблари 3 декабрга қадар эълон қилиниши белгиланган.

DV-2027 учун 2 та муҳим янгилик ва талаб

Бу йилги Green Card танловида иштирокчилар учун муҳим бўлган бир нечта шартлар кўрсатиб ўтилмоқда:

  • 1 долларлик иштирок тўлови: Бу йил лотереяда қатнашиш учун 1 АҚШ доллари миқдорида тўлов ундирилиши назарда тутилмоқда;

  • Хорижга чиқиш паспорти мажбурий: Ариза топшириш вақтида амал қилиш муддати тугамаган чет элга чиқиш («загран») паспортининг электрон нусхаси бўлиши қатъий талаб этилади.

Расмий тартиб қачон эълон қилинади?

Лотереяга ариза топширишнинг аниқ бошланиш куни, техник кўрсатмалари ва батафсил тартиби тез орада АҚШ Давлат департаменти томонидан расмий веб-саҳифаларда эълон қилинади. Талабгорларга фақат расмий манбаларга таяниш ва фирибгарлик саҳифаларидан эҳтиёт бўлиш тавсия этилади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар