АҚШда сув тошқинида қолган шимпанзега дрон орқали овқат етказилди

1 дақиқа ўқиш0
АҚШда сув тошқинида қолган шимпанзега дрон орқали овқат етказилди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Флорида штатидаги Саве те Чимпс бошпанасида сув тошқини сабабли қолиб кетган Калеб исмли 38 ёшли шимпанзега дрон ёрдамида озиқ-овқат ва кўрпалар етказиб берилди.
  • Кучли ёмғирлар оқибатида йўллар сув остида қолгани боис ходимлар одатий транспорт воситаларидан фойдалана олмаган.
  • Мазкур технологик ёрдамдан сўнг шимпанзе арқон ёрдамида хавфсиз ҳудудга мустақил ўтишга муваффақ бўлди.

АҚШнинг Флорида штатида кучли ёмғирлар сабаб сув босган ҳудудда қолиб кетган шимпанзега дрон орқали озиқ-овқат ва кўрпалар етказилди. Воқеа Форт-Пирс шаҳри яқинида жойлашган Save the Chimps номли шимпанзелер бошпанасида содир бўлди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.

Маълум қилинишича, ноябрь ойи бошида бир неча кун давом этган кучли ёмғирлар оқибатида бошпана ҳудудидаги каналлар тошиб, ички йўллар сув остида қолган. Одатда ҳайвонларга кунига қарийб 1,4 тонна озиқ-овқат гольф аравачалари ёрдамида етказиларди. Бироқ сув тошқини туфайли ходимлар одатий транспорт воситаларидан фойдалана олмаган.

Айниқса, Калеб исмли 38 ёшли шимпанзе сув билан ўралган ташқи ҳудудда қолиб кетган. Шунда ходимлар фавқулодда вазиятлар учун аввалдан харид қилинган махсус дрондан фойдаланишга қарор қилган. Унинг ёрдамида Калебга озиқ-овқат ва кўрпалар етказилган.

Тарқалган видеода шимпанзе дрон олиб келган қоғоз халтадан банан олиб еяётгани акс этган. Кейинроқ у сув босган жой устидан тортилган арқондан эҳтиёткорлик билан ўтиб, ходимлар етиб бориши мумкин бўлган ҳудудга мустақил равишда ўтган.

Dron daryo bo'yidagi maymunga ko'rpacha yetkazib bermoqda.

Бошпана маъмурияти маълумотига кўра, у ерда 200 нафардан ортиқ шимпанзе яшайди. Ҳайвонлар баландроқ жойдаги бошпаналарида хавфсиз қолган. Ходимлар эса уларни озиқ-овқат ва зарур воситалар билан таъминлаш учун юк машиналари ва тракторлардан ҳам фойдаланган.

Табиатни муҳофаза қилиш ташкилотига кўра, сув тошқини бошпана йўллари, бинолари ва техникаларига ҳам зарар етказган. Ҳозирда ҳудудни тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Шу тариқа, фавқулодда вазиятда дрон технологияси инсонларгагина эмас, ҳайвонларга ҳам ёрдам берди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?