Туркияда автобус ҳайдовчиси ҳушидан кетган йўловчини шифохонага олиб борди (видео)

Туркияда автобус ҳайдовчиси ҳушидан кетган йўловчини шифохонага олиб борди (видео)

Туркиянинг Элазиғ шаҳрида жамоат автобуси ҳайдовчиси тўсатдан ҳушидан кетиб, ерга йиқилган йўловчига ёрдам бериш учун йўналишини ўзгартирди. Бу ҳақда Kanal23 хабар берди.

Маълум қилинишича, шаҳар марказида қатновни амалга ошираётган автобус йўловчиларидан бири тўсатдан ўзини ёмон ҳис қилиб, ерга йиқилган. Вазиятни кўрган бошқа йўловчилар ҳайдовчи Эмрах Заманга хабар берган.

Ҳайдовчи транспорт бошқармасидан рухсат олгач, белгиланган йўналишдан четга чиқиб, автобусни Фетҳи Секин шаҳар шифохонаси томон ҳайдаган. Йўлда бошқа транспорт воситаларидан йўл бўшатишни сўраб, сигнал берган.

Автобус шифохонага етиб келгач, тиббиёт ходимлари йўловчини замбилга олиб, шифохонага олиб кирган. У даволаниш учун шифохонага ётқизилган.

Ҳодиса автобуснинг кузатув камерасига тушган. Йўловчининг кейинги аҳволи ҳақида ҳозирча қўшимча маълумот берилмаган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар