Қозоғистонда илк қор сабаб ҳушидан кетган қизни полициячилар шифохонага олиб борди

Қозоғистоннинг Ғарбий Қозоғистон вилоятида илк қор ёғиши ортидан йўлларда музлама юзага келди. Ноқулай об-ҳаво шароити сабаб ҳушидан кетган қизни шифохонага етказиш қийинлашган. Натижада унга патруль полицияси ходимлари ёрдам берган.
Қозоғистон Ички ишлар вазирлигининг маълумотига кўра, воқеа 26 ноябрь куни Ўрал — Оқтўбе автомобиль йўлида, Барбастау қишлоғи яқинида содир бўлган.
Шу ҳудудда хизмат олиб бораётган патруль полицияси ходимларига Chevrolet Cobalt автомобили ҳайдовчиси мурожаат қилган. У машина салонида ҳушсиз ҳолатда бўлган қиз борлигини ва йўллардаги музлама сабаб уни мустақил равишда шифохонага олиб боролмаётганини айтган.
Ҳайдовчининг сўзларига кўра, тез тиббий ёрдам аллақачон чақирилган, бироқ об-ҳаво ва йўл шароити тиббиёт ходимларининг тез етиб келишига тўсқинлик қилган.
Вазият жиддийлигини англаган полиция ходимлари Соғиндиқ Умбаев ва Ансар Маратов қизни зудлик билан хизмат автомобилига жойлаштирган. Улар қизга ҳамроҳлик қилаётган қишлоқ фельдшери билан биргаликда уни Ўрал шаҳридаги тиббиёт муассасасига олиб боришган.
У ерда бемор тиббиёт ходимларига топширилган. Айни пайтда қизнинг аҳволи барқарор экани ва зарур даволанишни олаётгани маълум қилинган.
Кейинги янгилик

Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…