Жанубий Кореяда йўловчи автобуси светофорда турган 32 та машина билан тўқнашиб, оммавий аварияга сабаб бўлди

Жанубий Кореянинг Соннам шаҳри Бунданг туманида йўловчи автобуси 32 та транспорт воситаси билан тўқнашиб, йирик йўл-транспорт ҳодисасига сабаб бўлди. Оқибатда 57 киши жароҳатланди. Улардан тўққиз нафари оғир, 48 нафари эса енгил тан жароҳатлари олган. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар берди.
Ҳодиса 11 ноябрь куни эрталаб содир бўлган. 60 ёшдан ошган ҳайдовчи бошқарувидаги автобус светофорнинг яшил чироғини кутиб турган транспорт воситаларига келиб урилган. Тўқнашув натижасида тўртта автобус, бир юк машинаси ва 27 та енгил автомобиль шикастланган.
Маълумотларга кўра, автобус 100–150 метр масофада транспорт воситаларига кетма-кет урилиб, йўлнинг ўрта тўсиғига бориб тўхтаган. Жароҳатланганлар орасида автобус ҳайдовчиси ҳам бор. У транспорт ичида қисилиб қолганидан сўнг қутқарувчилар томонидан чиқарилиб, шифохонага олиб кетилган.
Ҳайдовчи полицияга тормоз тизими ишламай қолганини айтган. Текширув давомида унинг маст бўлмагани аниқланган.
Ҳозирда полиция авария сабабларини ўрганмоқда. Жумладан, тормоз тизимидаги техник носозлик ёки ҳайдовчининг педални нотўғри босгани эҳтимоллари текширилмоқда.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…