Туркияда 2 синф ўқувчисининг давлат байроғига кўрсатган ҳурмати камерага тушди (видео)

Туркияда бошланғич синф ўқувчисининг давлат байроғига кўрсатган самимий ҳурмати кузатув камерасига муҳрланди. Кичкинтойнинг оддий, аммо маъноли ҳаракати эътиборга молик воқеага айланди.
Туркиянинг Элазиғ шаҳридаги Chatalcheshme бошланғич мактабида 2-синфда таҳсил олувчи Miran Batın Canpolat мактаб йўлагида дўстлари билан ўйнаб юрган эди. Шу пайт у деворга осилган Туркия байроғини кўриб, бир зум тўхтади.
Бола байроқни қўлига олиб, аввал уни ўпди, сўнг пешонасига сурди. Шундан кейин эса ҳеч нарса бўлмагандек дўстлари ёнига қайтиб, ўйинини давом эттирди.
Унинг бу ҳаракати олдиндан режалаштирилмаган, самимий бир лаҳза сифатида кузатув камерасида акс этди. Баъзан катта туйғуларни ифодалаш учун кўп сўзлар керак эмас — кичкина боланинг биргина ҳаракати ҳам ҳурмат ва меҳрни намоён этиши мумкин.
Миран Батıн Cанполатнинг ушбу ҳаракати мактабдаги оддий куннинг унутилмас лаҳзаларидан бирига айланди.































Изоҳлар 0
…