Европада қишки вақт бошланди: соатлар бир соат орқага сурилди

Европа Иттифоқи мамлакатлари 25 октябрь куни ёзги вақтдан қишки вақтга ўтди. Шу муносабат билан соат миллари бир соат орқага сурилди. Бу ҳақда «Deutsche Welle» хабар берди.
Қайд этилишича, Германия, Франция ва бошқа Марказий Европа мамлакатларида маҳаллий вақт билан соат 03:00 да соат миллари 02:00 га қайтарилди. Натижада аҳоли бир соат кўпроқ ухлаш имконига эга бўлди.
Европа Иттифоқида ёзги ва қишки вақтга ўтишнинг ягона тартиби амал қилади. Унга кўра, март ойининг охирги якшанбасида соатлар бир соат олдинга, октябрь ойининг охирги якшанбасида эса бир соат орқага сурилади.
2019 йилда Европа парламенти соатларни мавсумий ўзгартиришдан воз кечиш таклифини қўллаб-қувватлаган эди. Бироқ Иттифоқ мамлакатлари ягона қарорга келмагани сабабли амалдаги тартиб сақланиб қолмоқда.
Европа Иттифоқида учта вақт минтақаси мавжуд. Ирландия ва Португалия қишда Гринвич вақтидан фойдаланади. Германия ва Франция каби мамлакатларда Марказий Европа вақти, Финляндия ва Болтиқбўйи давлатларида эса Шарқий Европа вақти амал қилади. Ҳар бир минтақада соатлар маҳаллий вақтга мувофиқ ўзгартирилади.
Навбатдаги мавсумий вақт ўзгариши 2027 йил 28 март куни бўлиб, ўшанда соат миллари бир соат олдинга сурилади.






























Изоҳлар 0
…