Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 26 февраль куни Ахборот ва коммуникациялар вазири Даурен Абаев билан учрашар экан, унга “қозоқ тили мақомини юксалтириш масаласидаги ишларни давом эттиришни” топширди. Бу ҳақда Tnews.uz сайти ёзмоқда.
— Лотинга ўтиш жараёни халқимиз учун тарихан муҳимдир. Шу билан бирга қозоқ тили мақомини юксалтириш ишини давом эттириш керак. Парламент ва ҳукумат фаолияти давлат тилида олиб борилиши керак. Шунингдек, бу масалада фуқоролар хуқуқларини ҳам поймол қилиб бўлмайди. Бунинг учун синхрон таржима имкониятларидан фойдаланиш керак бўлади, -дея баёнот берди Назарбоев, шу билан бирга у ўтиш даврининг муддати ҳақида ҳеч нарса демади.
Икки йил муқаддам Назарбоев Олмаотани ривожлантиришга бағишланган мажлисда қўйидагича баёнот берган эди: «Менга келаётган маълумотларга қапраганда, кимдир рус тилида мурожаат қилаётган бўлса, унга қозоқ тилида жавоб берилаётган экан. Ким бунга рухсат берди? Нима учун прокуратура Қозоғистон қонунлари бузилаётганини текширмаяпти? Агарда кимдир рус тилида мурожаат қилган бўлса, жавобни ҳам рус тилида олиши керак».
Ўшанда Назарбоевнинг матбуот котиби Абаев президентнинг сўзларига изоҳ берар экан, бу танқид “хукумат расмийлари қозоқ тилида жавоб беришга қурби етмай қолган тақдирдагина қўлланилиши” ҳақида баёнот берган эди.
Ўтган ҳафтада Қозоғистон расмийлари лотинга асосланган алифбонинг янги вариантини тасдиқлади, унга кўра, криллга асосланган замонавий қозоқ алифбоси 2025 йилга қадар лотинга ўтказилиши кўзда тутилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»