11:22 / 19.04.2018
4 413

Назарбоев ва Путин нимани муҳокама қилди?

Назарбоев ва Путин нимани муҳокама қилди?
Расмий Остона 17 апрель куни баёнот бериб, Қозоғистон ва Россия президентлари Нурсултон Назарбоев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилишгани, суҳбатда Сурия атрофидаги мажоро билан боғлиқ вазият муҳокама қилинганини маълум қилди.

«Суҳбат давомида давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, шунингдек, кун тартибидаги халқаро ва минтақавий воқеалар, жумладан Суриядаги вазиятни муҳокама қилишди, — дея хабар берди Оқ Ўрда сайти. — Телефон мулоқоти Россия томони ташаббуси билан амалга оширилди».

Суҳбат тафсилотлари аниқ эмас, бироқ у ТИВнинг якшанба куни «Россия» телеканалида берган баёноти фонида бўлиб ўтди. Кўрсатувда телебошловчи Владимир Соловьев Қозоғистон ва Россия ўртасидан «қора мушук ўтган бўлиши эҳтимоли» ҳақида гапирган эди. «Ёки Қозоғистонни Россиядан айриб қўйиш учун навбатдаги Майдонни Қозоғистонга йўналтирилишини кутишимиз керакми?» — деган Соловьев.

Қозоғистон ТИВ бунга жавобан «расмий баёнотга таяниш лозимлиги»ни маслаҳат берди. Ахборот ва коммуникациялар вазири Даурен Абаев эса Владимир Соловьевни «танимаслиги»ни айтди.

14 апрель куни Суриядаги эҳтимолий кимёвий объектларга АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан ракета зарбалари берилди. Россия АҚШнинг ҳатти-ҳаракатлари юзасидан БМТ Хавфсизлик Кенгашига арз қилди, бироқ бу борада резолюция қабул қилинмади, овоз беришда Қозоғистон бетараф қолди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Назарбоев ва Путин нимани муҳокама қилди?