
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан учрашди. Бу ҳақда Россия делегациясидаги манба хабар берган.
Россия ташқи сиёсат идораси раҳбари КХДРда ташриф билан бўлиб турибди. Аввалроқ, у мамлакат ташқи ишлар вазири Ли Ён Хо билан музокаралар ўтказди. Дипломатлар икки томонлама муносабатлар, Корея ярим ороли атрофидаги вазият ва қатор бошқа халқаро масалаларни муҳокама қилган.

Фото: РИА Новости /Валерий Шарифулин
Мамлакат етакчиси билан учрашув ҳақида аввалдан хабар берилмади. Маълумки, Пхеньян ҳозирда АҚШ - КХДР саммитига фаол тайёргарлик кўрмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лавров нега КХДРдан санкциялар босқичма-босқич олиб ташланиши лозимлигини айтганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар