12:56 / 20.07.2018
3 764

АҚШда шаҳарлар сотила бошланди

АҚШда шаҳарлар сотила бошланди
Калифорнияда 1,4 миллион долларга Серро Гордо шаҳри сотилди. Шаҳарнинг янги эгаси ташландиқ шахтёрлар шаҳарчасини туристлар учун жаннатга айлантирмоқчи, деб ёзмоқда Kun.uz.

«Серро Гордо Калифорниядаги «қадимий шахтёрлар шаҳарчалари» ичра энг яхшиларидан бири ҳисобланади. Бу тарихий объектнинг очилишидан манфаатдор Серро Гордо тарихий фонди, хусусий ташкилотлар ва волонтёрлар молиявий ёрдам кўрсатмоқда», — дейилади шаҳар сайтида.

Шаҳарча жойлашган ҳудудда 1865 йилда кумуш топилган. Орадан 10 йил ўтибоқ шаҳарча Лос-Анжелесдаги энг йирик кумуш ва қўрғошин етказиб берувчига айланган.

Кейинчалик у ташландиқ ҳолатга келган. Бунга сабаб шахтада юз берган ёнғин ва металларнинг нархи кескин пасайиши бўлди. Ўтган асрнинг бошларида шаҳарчада металл ишлаб чиқаришни яна қайта ишга туширмоқчи бўлишган, лекин уриниш муваффақиятли якунланмаган.

Инвесторлар шаҳарчани ривожлантиришга жиддий сармоя ётқизишмоқчи — уни туристик марказга айлантириб, бу ерда концертлар ва театр саҳналарини қўйишмоқчи.

Айни пайтда Серро Гордо — 22 та ташландиқ бинога эга шаҳарча бўлиб, уларнинг орасида ташландиқ меҳмонхона, черков ва салун ҳам бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда шаҳарлар сотила бошланди