Озода Нурсаидова бекор қилинган концерт чипталари пулини қайтариш масаласида муносабат билдирди

Хонанда Озода Нурсаидованинг опаси касаллиги сабаб бекор қилинган концертлар учун чипталар пулини қайтариш масаласи муҳокама қилинмоқда. Хонанда ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали ушбу ҳолат юзасидан изоҳ бериб, мухлисларнинг мурожаатларига муносабат билдирди.
Озода Нурсаидованинг ёзишича, Термиздаги концерт учун сотилган чипталар пулининг 100 фоизи ташкилотчиларга қайтариб берилган. Бироқ унинг таъкидлашича, ташкилотчилар билан боғланилганда маблағ тўлиқ қайтарилгани айтилмоқда, аммо айрим мухлислар ҳанузгача пулларини ололмаганидан норози.
Озода Нурсаидова пулини қайтариб ололмаган мухлисларга тегишли идораларга мурожаат қилишни тавсия қилган. Шунингдек, бу борада норозилиги бор инсонларни изоҳларда ўз фикрларини ёзиб қолдиришга чақирган.
Хонанданинг ёзишича, ушбу масала юзасидан унинг шахсий хабарлар бўлимига ҳам кўплаб мурожаатлар келиб тушган.
Ҳозирча чипталар учун пулни қайтариш жараёнида юзага келган ҳолатлар ва айрим мухлислар маблағни нима сабабдан ололмаётгани ҳақида қўшимча маълумот берилмаган.































Изоҳлар 0
…