АҚШда 5,2 граммлик икки бошли тошбақа туғилди

АҚШда  5,2 граммлик икки бошли тошбақа туғилди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • АҚШнинг Массачусец штатида 5,2 граммлик икки бошли тошбақа боласи туғилди.
  • Ушбу ноёб жонзот Кейп ёввойи табиат маркази мутахассисларига топширилди ва улар унинг ҳолатини диққат билан кузатмоқда.
  • Мутахассисларнинг таъкидлашича, улар сўнгги беш йил ичида бундай ҳолатга икки марта дуч келган.

АҚШнинг Массачусетс штатида икки бошли бўртиқ тошбақа боласи дунёга келди. Ғайриоддий жонзотнинг топилиши мутахассислар эътиборини ҳам жалб қилди.

Вазни бор-йўғи 5,2 грамм бўлган ноёб тошбақа Уэллфлитдаги қўриқланадиган табиий ҳудуддан топилган. Кейинчалик у ердан Барнстейбл шаҳрида жойлашган Кейп ёввойи табиат маркази мутахассисларига топширилган.

Марказ ходимлари жажжи ва ғайриоддий парваришланувчини қабул қилиб олгач, унинг ҳолатини диққат билан кузата бошлаган. Кейинчалик мутахассислар ноёб тошбақанинг илк тасвирларини ижтимоий тармоқларда омма эътиборига ҳавола қилди.

“Ветеринарларимиз унинг икки боши ва танаси қандай фаолият юритишини яхшироқ ўрганиш учун жажжи тошбақани синчковлик билан кузатиб боришади”, — дея маълум қилди марказ вакиллари.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай ғайриоддий ҳолат улар учун мутлақо янги эмас. Улар сўнгги беш йил давомида икки бошли тошбақалар билан боғлиқ шунга ўхшаш ҳолатга атиги икки марта дуч келишган.

Марказ ходимлари бундай ҳолатлар ноодатий кўринишига қарамай, ҳайвонлар ҳақида муҳим маълумотларни ўрганиш имконини беришини қайд этди.

“Гарчи биз бу ғайритабиий аномалияга аввал ҳам дуч келган бўлсак-да, ҳар бир шундай ҳолат бу ажойиб ҳайвонларнинг анатомияси ва физиологияси ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлишимизга имкон яратади”, — дея таъкидлади марказдагилар.

Айни пайтда мутахассислар икки бошли тошбақанинг ҳолатини мунтазам равишда назорат қилмоқда. Жамоа унинг иштаҳаси, ўсиш суръати ва ўзини тутишини алоҳида эътибор билан кузатиб бормоқда.

“Ҳозирда жамоамиз ушбу болакайнинг иштаҳаси, ўсиши ва ўзини тутишини диққат билан кузатмоқда”, — дея қўшимча қилди марказ вакиллари.

Мутахассислар учун энг қизиқ жиҳатлардан бири эса тошбақанинг икки боши ва ягона танаси қандай уйғунликда фаолият юритишини кузатиш ҳисобланади. Бу жараён жонзотнинг анатомик ва физиологик хусусиятларини чуқурроқ ўрганишга ёрдам бериши мумкин.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар