Дунёда қаерда яшаш қийин, қаерда эса хотиржам? Янги рейтинг эълон қилинди

1 дақиқа ўқиш4
Дунёда қаерда яшаш қийин, қаерда эса хотиржам? Янги рейтинг эълон қилинди

Дунёнинг қайси шаҳарларида яшаш кундалик ҳаётда кўпроқ стресс келтириб чиқаради, қаерда эса одамлар нисбатан хотиржам ҳаёт кечиради? «Remitly» компанияси 170 та шаҳарни ўрганиб, энг стрессли ва энг тинч шаҳарлар рейтингини тузди.

Тадқиқот давомида шаҳарларнинг кундалик ҳаётга таъсир қилувчи бешта муҳим жиҳати баҳоланган. Булар — йўл тирбандликлари, яшаш харажатлари, тиббий хизмат сифати, жиноятчилик даражаси ва ҳаво ифлосланиши. Ҳар бир шаҳарга 10 баллик тизим асосида баҳо берилган. Балл қанча юқори бўлса, шаҳардаги турмуш шароитлари шунча стрессли деб ҳисобланган.

Энг стрессли шаҳарлар

Рейтингнинг биринчи поғонасидан АҚШнинг Нью-Йорк шаҳри жой олди. У 7,56 балл тўплаб, дунёнинг энг стрессли шаҳри деб топилди. Иккинчи ўринни 7,55 балл билан Ирландия пойтахти Дублин эгаллаган. Кучли учликка эса Мехико шаҳри кирди.

Шунингдек, Манила, Лондон, Милан, Турин, Афина ва Калькутта ҳам стресс даражаси юқори бўлган шаҳарлар қаторидан жой олди.

Тадқиқотда Дублиндаги йўл тирбандликлари алоҳида муаммо сифатида қайд этилган. Масалан, шаҳарда автомобилда 10 километр масофани босиб ўтиш ўртача 32 дақиқа вақт олади. Таққослаш учун, ўрганилган барча шаҳарлар бўйича бу кўрсаткич ўртача 21 дақиқани ташкил этган.

Энг тинч шаҳарлар

Рейтингнинг қарама-қарши томонида эса Нидерландиянинг Эйндховен шаҳри турибди. У 2,34 балл билан дунёнинг энг тинч шаҳри деб эътироф этилган. Кейинги ўринларни Нидерландиянинг Утрехт шаҳри ва Австралия пойтахти Канберра эгаллаган.

Энг тинч шаҳарлар ўнталигида Нидерландиянинг жами тўртта шаҳри — Эйндховен, Утрехт, Гронинген ва Роттердам бор. Норвегиянинг Тронхейм ва Берген, шунингдек, Австралиянинг Канберра ва Брисбен шаҳарлари ҳам ушбу рўйхатга киритилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?