09:22 / 11.12.2018
3 887

Макрон Францияда фавқулодда вазият эълон қилди (видео)

Макрон Францияда фавқулодда вазият эълон қилди (видео)
Фото: РИА «Новости»
Франция президенти Эммануель Макрон мамлакатда кузатилаётган намойишлар тўлқини туфайли иқтисодий ва ижтимоий жабҳада фавқулодда ҳолат эълон қилди. Бу ҳақда «Хабар» нашри маълум қилмоқда.

Аввалроқ, бензин нархи ошишига қарши бошланган намойишлар жиддийлашгани, Макрон эса бу норозиликларда қатнашганларни жазолашга ваъда бергани ҳақида хабар берилганди.

Президент норозиликлар фонида юз бераётган зўравонликларни танқид қилган. Унинг фикрича, бу қилмишларни оқлаб бўлмайди.

Францияда бензин нархи ошиши ортидан ижтимоий аҳволдан норози «сариқ жилетлилар» ғалаёни бошланди. Ҳозиргача ушбу тартибсизликларда 4500 дан зиёд киши қўлга олинган.

ВИДЕО

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Макрон Францияда фавқулодда вазият эълон қилди (видео)