60 ёшида учинчи бор она бўлди: 15 йил аввал музлатилган тухум ҳужайралари кутилмаган мўъжизага айланди

60 ёшида учинчи бор она бўлди: 15 йил аввал музлатилган тухум ҳужайралари кутилмаган мўъжизага айланди

Москвада 60 ёшли Марина К. 15 йил аввал музлатиб қўйилган ўз тухум ҳужайраларидан фойдаланиб, учинчи бор она бўлди. Биология фанлари доктори бўлган аёл қариш жараёнларини тадқиқ қилиши билан бирга, ўз ҳаётида ҳам тиббиётдаги ноёб имкониятлардан фойдаланди.

Марина К. ўз тухум ҳужайраларини 2010 йилда музлатиб қўйган. Орадан 15 йил ўтиб, ЭКУ — экстракорпорал уруғлантириш усули ёрдамида ҳомиладор бўлган.

15 йил аввал сақлаб қўйилган тухум ҳужайралари 60 ёшида яна фарзандли бўлиш имконини берди.

Ҳомиладорлик даврида шифокорлар аёлни мунтазам кузатиб борган. Текширувлар вақтида унда бачадон миомаси аниқланган. Шу сабабли ҳомиладорликнинг 38-ҳафтасида кесарча кесиш амалиётини ўтказишга қарор қилинган. Операция вақтида хавфли бўлмаган ўсма ҳам олиб ташланган.

Операция натижасида соғлом ўғил бола дунёга келган. Шифокорлар нафақат она ва боланинг ҳолатини назорат қилган, балки бачадонни сақлаб қолишга ҳам муваффақ бўлган.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар