Марғилондаги туғруқхонада ҳамширалар пичоқланди

Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги 4-туғруқхонада ҳамширалар ўртасида жанжал келиб чиқиб, оқибатда бир киши ҳалок бўлган, яна икки нафар ходим жароҳатланган. Бу ҳақда Qalampir хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа 7 сентябрь куни содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, туғруқхонадаги катта ҳамшира бошқа ҳамшираларга пичоқ билан ҳужум қилган.
Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновдан изоҳ олинган. Унинг маълум қилишича, ҳодиса оқибатида икки киши жабрланган, улардан бири вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси — қасддан одам ўлдириш бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи аёл Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.
Ҳозирча фожианинг келиб чиқиш сабаблари ва ҳодисанинг бошқа тафсилотлари юзасидан қўшимча маълумот берилмаган.






























Изоҳлар 0
…