Тахаллуси билан машҳур бўлган санъаткорларнинг асл исмлари

Тахаллуси билан машҳур бўлган санъаткорларнинг асл исмлари

Ўзбек санъатида кўплаб хонанда ва ижодкорлар ўз исм-фамилияси эмас, балки мухлислар яхши таниган тахаллуслари билан машҳур. Айрим ҳолларда эса санъаткорнинг ҳақиқий исми унинг саҳнадаги номидан бутунлай фарқ қилади.

Қуйида машҳур тахаллуслари ортида қандай исмлар яширингани ҳақида маълумот берамиз.

Имрон — Ойбек Тўхтаев

Хонанда Имроннинг асл исми — Ойбек Тўхтаев. У 1990 йил 5 май куни Бухоро вилоятининг Когон туманида зиёли оилада туғилган. Санъаткор “Ёмон қиз”, “Даво истаб”, “Дугонангдан асра мени” ва “Сендан зўри йўқ” каби қўшиқлари билан танилган.

Тахаллуси билан машҳур бўлган санъаткорларнинг асл исмлари

Дилсўз — Гўзал Жуманиёзова

Дилсўз тахаллуси билан ижод қилувчи хонанданинг асл исми — Гўзал Жуманиёзова. У 1989 йил 8 май куни Навоий шаҳрида таваллуд топган. Хонанда “Бегим”, “Юрак”, “Уйланасизми, йўқми”, “Отажон” ва “Бахт тиланг” каби қўшиқлари билан мухлислар меҳрини қозонган.

Jigarrang bantli shlyapa va ipak ro'mol kiygan ayol yon tomonga qarab turibdi.

Каниза — Шаҳризода Аҳмедова

Кўпчиликка Каниза номи билан таниш бўлган хонанданинг асл исми — Шаҳризода Аҳмедова. У 1985 йил 28 апрель куни Қўқон шаҳрида зиёлилар оиласида туғилган.

Каниза санъатдаги фаолиятини 2006 йилда “Жанона” гуруҳи таркибида бошлаган. 2007 йилдан эса яккахон ижод қила бошлаган. Хонанда саҳна номини бувиси Канизахоннинг исмидан олган. Хонанда “Малина”, “Лилла”, “Биё-биё”, “Ҳали-ҳали” ва “Куйдирганим” каби қўшиқлари билан машҳурликка эришган.

Pushti rangli libosdagi ayol sochlarini ushlab, qoyalar fonida turibdi.

Мустафо — Зоҳид Юсупов

Мустафо тахаллуси билан машҳур бўлган хонанданинг асл исми — Зоҳид Юсупов. У 1984 йил 23 сентябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган.

Санъаткор “Қироличам”, “Бир олма”, “Аразчи хоним”, “Кечир”, “Лейли” ва “Чорсу” каби қўшиқлари орқали танилган.

Koʻzoynak taqqan, soqolli va oq pidjak kiygan erkak portreti.

Паризода — Дилноза Сафарова

Рақс санъатида Паризода номи билан танилган санъаткорнинг асл исми — Дилноза Сафарова. У 1987 йил 10 сентябрь куни санъатга алоқаси бўлмаган оилада дунёга келган.

Раққоса ижодий фаолияти билан бир қаторда оиласига ҳам вақт ажратиб келади. Айни пайтда у икки қиз ва бир ўғилнинг онаси.

Sariq lolalar ushlagan, ochiq rangli libosdagi qora sochli ayol.

Сиз уларнинг асл исмларини билармидингиз? Яна қайси санъаткорнинг тахаллуси ортидаги ҳақиқий исмини биласиз? Изоҳларда ёзиб қолдиринг!

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар