18:48 / 26.12.2018
4 377

Эмомали Раҳмон: "Тожикистон транспорт қамалидан чиқди"

Эмомали Раҳмон: "Тожикистон транспорт қамалидан чиқди"
26 декабрда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Тожикистон сўнгги йилларда дуч келган транспорт-коммуникация борасидаги муаммоларни тўлиқ ҳал қилинганини айтди, деб хабар бердиTuron24 "Asia Plus" ахборот агентлигига таяниб.

“Сўнгги йилларда Тожикистонни Хитой, Афғонистон, Қирғизистон билан боғлайдиган халқаро авто йўллари қурилиши, Ўзбекистон билан темир йўл ва назорат-ўтказиш пунктларининг очилиши натижасида мамлакат коммуникациявий тупикдан чиқди”, деди Имомали Раҳмон Тожикистон парламентига қилган мурожаатида.

Президентнинг айтишича, бу билан мамлакат иккинчи стратегик мақсадига эришган.

У мамлакат ҳукумати денгиз портларига олиб чиқувчи транспорт инфраструктураларини кенгайтириш, чегаралараро терминал ва логистика марказларини қуриш борасида чораларни кўради, деди.

Президентнинг таъкидлашича, мамлакатда транспорт соҳасида қиймати 800 млн АҚШ доллари миқдорида (7,5 млрд сомони) 14 та давлат сармояси асосидаги лойиҳалар амалга оширилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эмомали Раҳмон: "Тожикистон транспорт қамалидан чиқди"