АҚШлик фуқаро лотереядан 1,5 миллиард доллар жек пот ютиб олди

  • 07 март 2019, 13:41
  • 1 924
  • Дунё
  • АҚШлик фуқаро лотереядан 1,5 миллиард доллар жек пот ютиб олди
    Фото: Depositphotos
    Жанубий Каролинада Mega Millions жек потида 1,5 миллиард доллар ютиб олган шахс ўз ютуғини олиб кетиш учун мурожаат қилди, бироқ у аноним қолишни афзал кўрди, деб ёзади «Daryo.uz».

    Омад эгаси деярли 878 миллион долларни бир марталик нақд пул кўринишида олишга қарор қилган, натижада ушбу ютуқ АҚШ тарихида бир киши олган энг катта соврин бўлди.

    Ютуқли чипта 2018 йилнинг 23 октябрь куни эълон қилинган, бироқ унинг эгаси шу кунгача лотерея ташкилотчилари билан боғланмаган.
    Хабарда айтилишича, Жанубий Каролина штати ютуқ эгасидан 61 миллион миқдорида даромад солиғи олади.

    Ютуқли чипта Жанубий Каролинанинг Симпсонвилл шаҳридаги KC Mart дўконидан сотиб олинган бўлиб, дўконга ҳам ютуқли чипта сотгани учун 50 минг доллар белгиланган.
    Ғолиб бўлган шахснинг айтишича, чипта олиш пайтида бир харидорни Mega Millions чиптасини олиш учун навбатсиз ўтказиб юборган.

    » » АҚШлик фуқаро лотереядан 1,5 миллиард доллар жек пот ютиб олди