19:30 / 08.04.2019
2 997

Канадалик муслималар: «Ҳижоб – бизнинг ҳуқуқимиз»

Канадалик муслималар: «Ҳижоб – бизнинг ҳуқуқимиз»
Квебек провинциясининг энг йирик шаҳри ҳисобланувчи Монреал шаҳрида (Канада) давлат ходимларига иш пайтида диний рамзларни тақиб юришини (кийишини) тақиқловчи қонун лойиҳасига қарши норозилик намойиши бўлиб ўтди.

Қонун лойиҳасида Канаданинг дунёвий давлат экани таъкидланиб, давлат ишида ишлайдиганлар учун иш пайтида диний рамзлардан фойдаланишни тақиқлаш таклиф этилган. Агар қонун қабул қилинса, насронийларнинг иш пайтида хоч тақиши ёки муслималарнинг ҳижоб кийиши тақиқлаб қўйилади.

Journal du Montreal нашрининг ёзишича, норозилик намойишчилари ҳукуматни ушбу қонун лойиҳасини қабул қилишдан воз кечишга чақирди. Улар бундай қонун фуқароларнинг виждон эркинлигини бузади ва жамиятда исломофобиянинг урчишига сабаб бўлади деган фикрда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Канадалик муслималар: «Ҳижоб – бизнинг ҳуқуқимиз»