Озарбайжонда ҳижоб сабаб мактабга киритилмаган ўқитувчи дарсни кўчада ўтди

Озарбайжонда ҳижоб кийганлиги сабабли мактаб биносига киритилмаган ўқитувчи ва бир нечта ўқувчи дарс машғулотини кўчада, йўлак устида ўтказишга мажбур бўлди. Мазкур ҳолат мамлакатда мактабларда амал қилаётган кийиниш қоидалари юзасидан баҳс-мунозараларни кучайтирди.
Roya News English нашрининг хабар беришича, воқеа 21-сентабрдан кучга кирган кийиниш талабларига оид янги қоидалар ортидан юзага келган норозиликлар фонида содир бўлган.
Янги тартиб таълим муассасаларида мактаб формасини ягона стандарт асосида белгилашни назарда тутади. Бироқ, айрим мактабларда ҳижоб кийган ўқувчилар ва педагогларнинг бинога киришига тўсқинлик қилинаётгани ҳақида хабарлар тарқалган.
Вазият мамлакатда диний эътиқод эркинлиги ҳамда болаларнинг таълим олиш ҳуқуқи билан боғлиқ масалаларни яна кун тартибига олиб чиқди. Кийиниш қоидаларининг қўлланилиши ва уларнинг ўқувчилар ҳамда ўқитувчиларга таъсири жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлмоқда.































Изоҳлар 0
…