Россиянинг Оренбург области Соль-Илецк шаҳар округи судига Ўзбекистоннинг 31 ёшли фуқаросига нисбатан қўзғатилган жиноий иш келиб тушди. Ўзбекистонлик тақиқловга қарамай, област ҳудудига ноқонуний киришда айбланмоқда.
Прокуратурада маълум қилинишича, ўзбекистонлик Россия ҳудудидан миграция қонунчилигини бузгани учун 2 йил аввал чиқариб юборилган. Унга яқин 5 йил ичида Россияга қайта кириш тақиқлаб қўйилган. Бир ой аввал ўзбекистонлик Россияга поездда йўл олиб, чегара кесиб ўтилгандан кейин ҳаракатланаётган поезддан сакраган. Бироқ чегарачилар уни Чашкан посёлкасига кетаётганда ушлаб олишган.
Ўзбекистонлик айбини тўлиқ тан олган. Унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. У 4 йиллик мажбурий ишлар ёки озодликдан маҳрум қилиниш билан жазоланиши мумкин. Шунингдек, жазо варианти сифатида 300 минг рублгача жарима тайинланиши мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Эксперт: Путиннинг сайловдаги ғалабаси Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлайди
Путиннинг ишончли вакилига суиқасд қилишга уриниш бўлди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд?
Путиннинг навбатдаги олти йиллик бошқаруви Россия ва дунёга нима олиб келади?
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди