06:00 / 01.09.2019
948

Меркель канцлерликдан кетганидан сўнг нима билан шуғулланишини айтди

Меркель канцлерликдан кетганидан сўнг нима билан шуғулланишини айтди

Фото: Reuters
Германия канцлери Ангела Меркель Лейпцигдаги менежмент олий мактабида сўзлаган нутқида Фанлар академиясига қайтмоқчи эканлигини билдирди.

«Менга фахрий докторлик даражасини берган барча университетлар канцлерликдан кетганимда бу ҳақда албатта эшитишади. Мен қайтаман ва ҳозиргидек қисқа вақтга қолмайман. Анча узоқ вақт қоламан», , — дея Меркелнинг сўзларидан иқтибос келтиради Reuters.

Меркель Лейпциг университетининг физика факультетини тамомлаган, 1987-1989 йилларда ГДР Фанлар академиясининг физик кимё марказий институтида ишлаган. Табиий фанлар доктори даражасини олганидан сўнг таҳлилий кимё бўлимига ўтган.

Меркелнинг Германия канцлери лавозимидаги ваколати 2021 йилда тугайди. У 2005 йилдан буён – қаторасига тўртинчи муддат ушбу лавозимни эгаллаб келмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)