15:53 / 03.12.2019
2 749

Трамп вертолётга чиқишдан олдин рафиқасини “унутди”(видео)

Трамп вертолётга чиқишдан олдин рафиқасини “унутди”(видео)
FOX 10 Phoenix телеканали АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уй олдида вертолётга чиқиши акс этган видеони жойлаштирди.
Видеода Трамп вертолёт томон бир ўзи бораётгани акс этган. Бироқ ярим йўлда рафиқаси Меланьяни кутиш учун тўхтади, улар биргаликда учиши керак бўлган.

Видео муаллифлари АҚШ президенти рафиқасини шунчаки унутиб қўйган, деб тахмин қилишди.

АҚШ президенти Дональд Трамп ва унинг рафиқаси ноқулай аҳволга тушиши бир неча марта ОАВлар эътиборига тушган.

Хусусан, Тель-Авив аэропортида президент оиласини кутиб олишга чиққан юзлаб журналистлар "оилавий саҳнанинг" гувоҳи бўлишганди. Қизил йўлакдан кетаётган Дональд Трамп рафиқасининг қўлини тутмоқчи бўлганда, Меланья унинг қўлини силтаб ташлади.

Шунингдек, Италияда ҳам АҚШ президенти Дональд Трампнинг рафиқаси Меланья унинг қўлини яна бир бор ушлашдан бош тортганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)