
Машҳур футболчи Месут Ўзилнинг Шарқий Туркистондаги вазият ҳақидаги танқидига Хитой ҳукумати расмий муносабат билдирди, дея хабар бермоқда “Евроньюс”.
“Ўзил аввалроқ Шарқий Туркистонга келгани ёки келмагинини билмайман. Афтидан, у ёлғон хабарларга алданибди. Агар Ўзилнинг вақти бўлса, Шарқий Туркистонга келишини ва ҳаммасини ўз кўзи билан кўришини истаймиз”, – деди Хитой ташқи ишлар вазири ўринбосари Гинг Шуанг. Унинг таъкидлашича, футболчи Шарқий Туркистонда бошқача нарсаларга гувоҳ бўлади.
Месут Ўзил 13 декабрь куни Твиттердаги саҳифасида Шарқий Туркистондаги мусулмонлар зулм кўраётганини айтиб, мусулмон мамлакатларни бу зулмга бефарқликда айблаган эди. Шундан сўнг Хитойнинг CCTV давлат телеканали Месул Ўзил аъзоси бўлган “Арсенал” жамоасининг “Манчестер Сити” билан учрашуви намойишини дастурдан олиб ташлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар