Канадада 3 метрлик қор ёғди (видео)

Канадада 3 метрлик қор ёғди (видео)
Канадада 18 январда рекорд миқдорда қор ёғди. Бунинг оқибатида бир неча шаҳар фаолиятида узилишлар юз берган. Бу ҳақда CBC News телеканали хабар берди.
Канадада 3 метрлик қор ёғди (видео)
Фото: Twitter /ToddSkirving
Кучли қор бўрони Канаданинг Ньюфаундленд оролидаги бир неча минг кишининг уйига кириш йўлларини тўсиб қўйган. Гамбо, Трепасси, Сент-Жонсу, Парадайз ва бошқа шаҳарларда рекорд миқорда қор қайд қилинган.

Авалон шаҳри аҳолиси 3 метрлик қор ёғишдан кейин ҳосил бўлган қор уюмлари оқибатида уйларида қамалиб қолишган. Шаҳарда фавқулодда вазият тартиби киритилиб, қор тозаловчи техника зўр бериб ишламоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар