Пхеньян Вашингтон билан мавжуд келишувга амал қилмайди, чунки АҚШ республикага нисбатан душманларча сиёсатини давом эттирмоқда. Бу ҳақда КХДРнинг БМТдаги бўлинма ҳузуридаги доимий ваколатхонаси маслаҳатчиси Чжу Ён Чхолга таяниб Reuters хабар қилди.
"Биз бошқа томон бажаришдан бош тортаётган келишувга амал қилиш учун сабаб кўрмаяпмиз. Агар АҚШ КХДРга нисбатан душманларча сиёсатини давом эттирадиган бўлса, Корея ярим оролида ҳеч қачон денуклеаризация амалга ошмайди", деди у.
Чжу Ён Чхолнинг сўзларига кўра, "Агарда Вашингтон бир томонлама тартибда ўз талабларини қўйишга ва санкциялар киритишга уринса, КХДР бошқача йўл тутишига тўғри келади".
2019 йил июнда КХДР раҳбари Ким Чен Ин ва АҚШ президенти Дональд Трамп Пханмунжомдаги учрашувда денуклеаризация бўйича маслаҳатлашувларни давом эттиришга келишиб олганди. Келишувга мувофиқ, 5 октябрда АҚШ ва КХДР вакиллари Стокҳольмда икки томонлама муносабатларни яхшилаш истиқболларини муҳокама қилиш учун учрашув ўтказди, аммо Вашингтон ва Пхеньян ўртасида мулоқот ўрнатиш ҳаракати самарасиз якунланди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Осиё кубоги U-23. Аббосбек Файзуллаев футболчилар орасида энг қиммати
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг