АҚШда ташландиқ кемадан 60 та мушук топилди

1 дақиқа ўқиш368
АҚШда ташландиқ кемадан 60 та мушук топилди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • АҚШнинг Вашингтон штати соҳилларида ташлаб кетилган 12 метрлик қайиқдан 60 та мушук қутқариб олинди.
  • Мушуклар 6 август куни Такома шаҳри яқинидаги Оуен соҳилида аниқланиб, охиргиси 11 август куни кемадан олиб чиқилди.
  • Уларнинг аксарияти қўрққан ва оч қолган ҳолатда бўлган, қутқарув ишлари бир ҳафта давом этган.
  • Полиция кемада яна ҳайвонлар қолган бўлиши мумкинлигини билдириб, аҳолидан бу ҳақда хабар беришни сўради.

АҚШнинг Вашингтон штати соҳилларида ташлаб кетилган қайиқдан 60 та мушук топилиб, қутқариб олинди. Бу ҳақда маҳаллий полицияга таяниб, CBS News хабар берди.

Узунлиги 12 метр бўлган қайиқ август ойи бошида Такома шаҳри яқинидаги Оуэн соҳилида аниқланган. Полиция илк бор 6 август куни кема ҳақида хабар топган ва унинг ичида оғир шароитда яшаётган ўнлаб мушукларни аниқлаган.

Полиция ҳамда ҳайвонларни муҳофаза қилиш хизмати ходимлари бир ҳафта давомида кемани синчиклаб текшириб, мушукларни эҳтиёткорлик билан олиб чиқди. 11 август куни охирги мушук ҳам қутқарилди.

Такома полицияси барча мушуклар олиб чиқилганига ишонч ҳосил қилинганини, бироқ улар яширинишга жуда уста бўлгани сабабли кемада яна ҳайвонлар қолган бўлиши мумкинлигини маълум қилди.

Қутқарувчиларнинг айтишича, мушукларнинг аксарияти қўрққан ва оч қолган ҳолатда бўлган. Уларни хавфсиз олиб чиқиш учун сабр, ғамхўрлик ва катта жамоавий меҳнат талаб этилган.

Полиция аҳолидан кемада яна мушукларни кўриб қолишса, хабар беришни сўради. Шунингдек, фуқароларга ташландиқ кема бортига чиқмаслик тавсия этилди. Агар эгаси қайтиб келмаса, ҳокимият уни соҳилдан олиб ташлашни режалаштирмоқда.

Такома қоидаларига кўра, бир хонадонда кўпи билан 6 та мушук ёки ит боқиш мумкин. Полиция тергов тафсилотларини ошкор қилмаган бўлса-да, мазкур ҳолат ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлиш ва уларни қаровсиз қолдириш нуқтаи назаридан баҳоланиши мумкин.

Аввалроқ Тоби лақабли мушукда 28 та бармоқ борлиги аниқланиб, жаҳон рекорди ўрнатилгани ҳақида хабар берилган эди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?