18:37 / 30.07.2020
3 426

Кремль Лукашенконинг “Вагнер” жангчилари тўғрисидаги сўзларига жавоб қайтарди

Кремль Лукашенконинг “Вагнер” жангчилари тўғрисидаги сўзларига жавоб қайтарди
Фото: Seth Wenig / AP
Кремль Россиядаги хусусий ҳарбий компаниялар тўғрисида маълумотга эга эмас, мамлакатда хусусий қўриқлаш корхоналари бор. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Беларусь президенти Александр Лукашенконинг “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси жангчилари қўлга олингани тўғрисидаги сўзларига ана шундай жавоб қайтарди.

- “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси нима ўзи? Россияда юридик жиҳатдан хусусий ҳарбий компания деган тушунча йўқ, — деди у.
Аввалроқ Беларусь президенти Минскда “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси жангчилари қўлга олингани билан боғлиқ вазият бўйича Москвадан изоҳ сўраганди.

29 июль куни БЕЛТА агентлиги Минск тумани ҳудудида ўттиздан ортиқ киши қўлга олингани ҳақида хабар берди. Кейинроқ нашр гап россияликларнинг “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси жангчилари ҳақида кетаётганини ва уларнинг мақсади сайловлар вақтида вазиятни беқарорлаштириш эканини маълум қилди.

БЕЛТА агентлиги талқинига кўра, махсус хизматлар мамлакатга «сайлов кампанияси даврида вазиятни беқарорлаштириш учун 200дан ортиқ жангари» келгани ҳақида маълумот олган.

Президент Александр Лукашенко эса буни «фавқулодда ҳодиса» деб атади ва Хавфсизлик кенгашини чақирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кремль Лукашенконинг “Вагнер” жангчилари тўғрисидаги сўзларига жавоб қайтарди