
Фото: AP Photo / Michel Euler
Сицилияда нон ишлаб чиқариш корхоналарига ойнинг биринчи ва учинчи якшанбаларида ишлаш тақиқланди, деб хабар бермоқда "ЕвроПульс".
Нон маҳсулотларини ҳафтанинг исталган кунида сотиб олиш мумкин, аммо якшанба кунлари нон маҳсулотлари тайёрлаш мумкин эмас. Ушбу қоидани бузганларга 400 евро жарима солинади.
Ҳукумат бу қарорни нон ишлаб чиқарувчилар ташаббуси билан қабул қилди. Маълум бўлишича, Сицилияда якшанба кунлари нон маҳсулотларига бўлган талаб юқори эмас, кўплаб нонлар сотилмай қолиб кетади.
Тақиқ вақтинчалик бўлиб, у келаси йил ёзигача, Сицилияга туристлар кела бошлагунига қадар амал қилади. Лекин агарда улар ҳам якшанба кунлари кўп нон сотиб олишмаса, якшанба новвойлар учун доимий дам олиш кунига айланади.
Италияда шунингдек, якшанба кунлари аксарият дўконларнинг ҳам ишлашини тақиқлаш масаласи муҳокама қилинмоқда. Бу чорани христиан фаоллари, касаба уюшмалари ва хусусий дўконлар эгалари ёқлаётган бўлса, йирик савдо тармоқлари эгалари қарши чиқмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар