Франция Россияга алоқадор нефт танкерини қўлга олди

Франция ҳарбий-денгиз кучлари Сицилия соҳиллари яқинида Россияга алоқадор деб ҳисобланган Deliver номли нефт танкерини қўлга олди. Расмийларга кўра, кема халқаро денгизчилик қоидаларини бузган ҳолда ҳаракатланган.
Маълум қилинишича, Камерун байроғи остида сузаётган танкер Россиянинг Приморск портидан Сингапурга йўл олган.
Франция президенти Эмманюэль Макрон ушбу махсус амалиёт акс этган видеони ижтимоий тармоқларда эълон қилди. Унда вертолёт орқали танкер бортига махсус топшириқли ҳарбий бўлинма туширилаётгани тасвирланган.
Макроннинг таъкидлашича, бу Россиянинг санкцияларни четлаб ўтишда фойдаланаётган “яширин флот”ига қарши навбатдаги амалиёт бўлган. У, шунингдек, бир неча кун аввал Буюк Британия ҳам шунга ўхшаш тадбирни муваффақиятли амалга оширганини эслатди.
“Биз яширин флот орқали санкцияларни четлаб ўтиш ва Россиянинг урушни молиялаштиришига йўл қўймаймиз. Европа бу борада қатъий позицияда қолади”, — деди Франция президенти.






























Изоҳлар 0
…