16:57 / 01.04.2021
2 134

Рамзан Қодиров Нобел мукофотига номзод этиб кўрсатилди

Рамзан Қодиров Нобел мукофотига номзод этиб кўрсатилди
Иллюстрация: grozny.tv
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Нобел мукофотига номзод бўлди. Бу ҳақда Халқаро Нобел ахборот маркази президенти Вячеслав Тютюнник маълум қилди.

Чеченистон раҳбари мукофотга «сўнгги 15 йил ичида тарихий жиҳатдан қийин бўлган Чеченистон минтақасида ишончли тинчликни ўрнатиш ва сақлашга қўшган улкан ҳиссаси учун» номзод сифатида кўрсатилди.

Тютюнник, шунингдек, Нобел қўмитасига ариза Норвегия вакиллари томонидан юборилган бўлиши мумкинлигини айтди.
Қодиров Нобел мукофотига 2016 йилда ҳам номзод бўлган.

Тинчлик бўйича Нобел мукофоти — бу Ослода Нобел қўмитаси томонидан ҳар йили тинчлик учун улкан ҳисса қўшган шахслар ва ташкилотларга бериладиган мукофотдир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рамзан Қодиров Нобел мукофотига номзод этиб кўрсатилди