07:30 / 20.04.2021
3 982

Туркманистон: ғалати қонунлар ўнталиги

Туркманистон: ғалати қонунлар ўнталиги

Америка Қўшма Штатларида ғалати, баъзан одамнинг кулгисини қистатадиган даражадаги қонунлар борлигини кўпчилик билса керак. Бироқ ажабтовур қонунлар чиқариш билан машҳур бўлган бошқа давлатлар ҳам бор. Уларнинг бири ён қўшнимиз ТуркманистонТан олиш керакки, қуйида санаб ўтилган баъзи қонунлар аллақачон бекор қилинган.

1. Ҳафтанинг кунлари ва ойларнинг номлари француз инқилоби пайтида бўлганидек ўзгартирилган эди. Собиқ президент Ниёзов ўзини унутмаган: январ ойини - Туркманбоши, апрел ойини онаси шарафига ўзгартирган. Ниёзов “ёзган” “Руҳнома” китобининг номи шанба кунининг ўрнини эгаллаган. Ҳатто салом беришда туркманлар “ассалому алайкум” калималари ўрнига “руҳнома” ва “шамчирағ” сўзларини ишлатишлари шарт бўлган эди.

2. Туркманистонда маълум бир мутахассислик бўйича ўқишга киришдан олдин, абитуриент камида икки йил ўша соҳада ишлашга мажбур эди.

3. Собиқ президент Ниёзов ўз мамакатида ҳар хил оғир касалликларни “тақиқлаган” эди. Унинг ўрнини эгаллаган Бердимуҳамедов замонавийроқ одам сифатида ўша маълумотларни очиқлашга тақиқ қўйди. Шунинг учун “статистик маълумотлар”га кўра, туркманлар энг соғлом одамлардир.

4. Туркманистон ҳукумати ўз фуқароларига муҳаббати зўрлигидан уларни чет элга чиқишини қатъий тақиқлаб қўйган эди. Барча мансабдор шахслар, ҳаттоки давлат сирларини билиш имконига эга бўлмаганлар, банк ходимлари ва умуман олганда, 40 ёшгача бўлган одамлар чиқиб кетиши ман этилган эди. Мамлакатда кўчмас мулк бозори чекланган ва маҳаллий манатни бошқа валюталарга алмаштириш қийин.

5. 2001 йилда Ниёзов чет эллик кишига турмушга чиқмоқчи бўлган туркман қизи учун давлат қалинини жорий қилди. Қалин миқдори жуда катта эди - 50 минг доллар. Ҳозир бу қоида бекор қилинган, аммо туркман қизга уйланиш учун сиз мамлакатдан кўчмас мулк сотиб олишингиз ва унинг ҳудудида бир йил яшашингиз керак.

6. Тилла тишлар,соқол ва эркакларнинг узун соч қўйиши ҳам қатағонга учраган эди. Бироқ касби тиш шифокори бўлган янги президент, бу фармонни бекор қилган.

7. Мамлакатда миллий валюта: тангалар ёки қоғоз пулларни оёқ билан босиш тақиқланган, чунки пулларда миллий қаҳрамонлар тасвирланган.

8. Президент Ниёзов туркман халқига илоҳий совға деб ҳисоблаган қовун байрамини уюштирган бўлса, янги давлат раҳбари эса чорва молларини қўриқлайдиган ит - туркман алабайининг шарафига тантаналарни ташкиллаштирди.

9. Туркманистоннинг ҳозирги президентининг диди ўзига хос – у Ашхободни оқ мармардан ясалган маҳобатли бинолар билан тўлдириш ва шаҳарнинг ягона қиёфаси сақланиб қолишини қатъий таъминлашга ружу қўйган. Шаҳарда қора автомобилларга тақиқ қўйилган, ташқи кўринишини бузадиган сунъий йўлдош антенналари олиб ташланган, ҳатто кондиционерлар ҳам омон қолмаган. Иш шунгача етдики, полиция ўз кўриниши билан оппоқ шаҳар кўркини бузган йўловчиларни ҳам уй-уйига ҳайдаган. Ҳатто Америка элчихонаси ҳам тегишли таъмирлашни амалга оширишга мажбур бўлди!

10. Энг қизиғи - уларда раҳбарларнинг портрети бўлиши мумкинлигидан газеталарни “бошқа” мақсадларда ишлатиш тақиқланган. Қонуннинг ижросини текшириш учун Бердимуҳамедовнинг буйруғига биноан полиция ҳатто рейдлар ўтказган. 
 
Ёқуб Умар тайёрлади


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Туркманистон: ғалати қонунлар ўнталиги