Бразилияда 11 ёшли қизалоқнинг жағида 81 та тиш борлиги аниқланди

Дунё1 дақиқа ўқиш0
Бразилияда 11 ёшли қизалоқнинг жағида 81 та тиш борлиги аниқланди

Бразилияда 11 ёшли қизалоқнинг жағида жами 81 та тиш борлиги аниқланди. Рентген текшируви орқали маълум бўлган ушбу ноёб ҳолат стоматологларни ҳайратда қолдирган. Бу ҳақда "Chosun Biz" хабар берди.

Қизалоқ дастлаб юқори жағидаги сут тишлари қолдиқларини олдириш учун стоматологга мурожаат қилган. Текширув давомида шифокорлар унинг тишлари сони одатдагидан анча кўп эканини пайқаган. Кейинчалик рентген ва уч ўлчамли компьютер томографияси ёрдамида жағдаги тишлар сони аниқланган.

Маълум бўлишича, қизалоқнинг жағида 18 та сут тиши, 32 та доимий тиш ва 31 та ортиқча тиш мавжуд бўлган. Шу тариқа, уларнинг умумий сони 81 тага етган.

Мутахассислар бу ҳолатни тиббиётда кўп сонли гипердонтия деб атайди. Гипердонтия — жағда одатдагидан ортиқ тишлар ривожланиши билан тавсифланадиган ноёб ривожланиш аномалияси. Одатда катта ёшли инсонларда 32 та доимий тиш бўлади.

Тадқиқотчилар қизалоқнинг ҳолатини ўрганиш учун генетик текширув ҳам ўтказган. Унда 9-хромосоманинг маълум бир қисмида ўзгариш аниқланган. Шунингдек, бундай кўп сонли ортиқча тишлар сабабли даволаш жараёни мураккаб кечиши қайд этилган.

Мутахассислар ортиқча тишларни олиб ташлаш ва тиш қаторини меъёрлаштириш учун юз-жағ жарроҳи, ортодонт, пародонтолог ҳамда протезлаш бўйича мутахассислар ҳамкорлигида даволаш режасини ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлаган.

Мазкур ноёб тиббий ҳолат 2011 йил октябрь ойида American Journal of Orthodontics and Dentofacial Orthopedics илмий журналида «Multiple hyperdontia: Report of an unusual case» номи билан чоп этилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?