
Фото: «Қайрат»
Бортида Қозоғистоннинг «Қайрат» клуби футболчилари ва мураббийлар штаби бўлган самолёт аварияга учради, деб хабар бермоқда Vesti.kz.
Қайд этилишича, нохуш ҳодиса Олмаота халқаро аэропортида содир бўлган. FlyJet авиакомпанияси самолёти аэропортда Renault автомобили билан тўқнашган.

Фото: sportsru_kz
Футбол жамоаси Конфедерациялар кубогининг навбатдаги турини ўтказиб, ушбу рейс билан Бокудан қайтаётган бўлган.
Renault автомобили аэропорт йўлагида қандай пайдо бўлиб қолганига аниқлик киритилмаган. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар