10 246
Болгария ҳарбий прокуратураси бир гуруҳ ҳарбийларни Россия фойдасига жосуслик қилишда айблади
Фото: «Dir.bg»
Болгария ҳарбий прокуратураси олти нафар амалдаги ва истеъфодаги ҳарбий хизматчини Россия фойдасига жосуслик қилишда айблади. Бу ҳақда Associated Press агентлигига таяниб, «Korrespondent.net» хабар берди.
Ҳарбий судга йўлланган айбловда таъкидланишича, ишга алоқадор шахслар махфий маълумотларни йиғиш ва хориж давлатига топшириш билан шуғулланган.
Айбланганлар орасида Ҳарбий разведка хизматининг собиқ юқори мартабали амалдори, Мудофаа вазирлигининг собиқ юқори мартабали амалдори, шунингдек, Болгария парламентида махфий маълумотларни назорат қилган собиқ ҳарбий атташе бор.
Прокуратурадагиларнинг ҳисоблашича, «Москвадаги разведка мактабини битириб, Россия ГРУсини кўрган» болгар разведкасининг собиқ ходими гуруҳ раҳбари бўлган. Болгарияга қайтгач у НАТО ва Европа Иттифоқига боғлиқ махфий маълумотдан фойдаланиш ҳуқуқига эга агентлар тармоғини ташкил этиш бўйича топшириқ олган. Шу билан бирга, унинг Болгария ва Россия фуқаролигига эга рафиқаси ҳужжатларни Россиянинг Софиядаги элчихонасига топшириб келган.
Ҳозирда ишга алоқадор шахсларнинг исми ошкор этилмаяпти. Агарда улар айбдор деб топилса, 10 йилдан умрбод қамоқ жазосигача маҳкум этилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, март ойида Болгарияда икки нафар россиялик дипломат жосусликда гумон қилиниб, Россияга қайтариб юборилганди. Софиядаги Россия элчихонаси Болгария ҳукуматининг навбатдаги асосланмаган ҳаракати Россия—Болгария ўртасидаги конструктив мулоқотга хизмат қилмаслигини қайд этган. Элчихона Россия мазкур ҳаракатларга нисбатан жавоб қайтариш ҳуқуқига эга эканлигини эслатиб ўтганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди