Фото: «Новоэ Время»
Conflict Intelligence Team (CIТ) тергов гуруҳи россиялик десантчилар Украина чегараси яқинига ташланаётганини маълум қилди.
24 январь куни TikTok ижтимоий тармоғида темир йўл бўйлаб ташилаётган ҳарбий техникалар видеоси пайдо бўлган. Таъкидланишича, мазкур ролик Беларусь ва Украина чегарасида жойлашган Брянск вилоятида тасвирга олинган.
Видеода техникалар ортилган ва брезент билан ёпиб қўйилган темир йўл таркибини кўриш мумкин. Тадқиқотчи Роберт Лининг сўзларига кўра, таркиб 31 та «БМД-4М» жанговар десант машиналари ва саккизда «БТР-МДМ» зирҳли транспортёрини ташиган.
«Бундан ташқари, поезд таркибида бешта йўловчи вагони ҳам бор бўлиб, у 250 дан ортиқ кишини ташишга имкон беради. Шунингдек, платформаларда ҳаво-десант кучлари учун мўлжалланган қисқартирилган икки ўқли саккизта ‘КамАЗ-43501’ юк машиналарини санадик», — дейилади CIТ хабарида.
Тергов гуруҳининг Россия темир йўллари маълумотлар базасига таяниб маълум қилишича, поезд Иванов вилоятидаги «Текстилний» станциясидан ҳаракатланган. Таъкидланишича, унинг ёнида 98-ҳаво-десант дивизиясининг 217-гвардия парашют-десант полка жойлашган. «Бу десантчиларнинг Укарина чегараси яқинига жойлаштирилаётганини исботловчи биринчи видео», — дея қўшимча қилади CIТ. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Пентагон раҳбари Хитойни АҚШнинг асосий рақиби деб атади
Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда
Хоакин Бакли "қаттиқ" жангчи. Бироқ Нурсултон Рўзибоев...
Надаль Мадриддаги мағлубиятига эмоционал тарзда муносабат билдирди
Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"
Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди
Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди?